"Cobalt" ва "Spark" тўқнашувида ҳайдовчи вафот этди
Жорий йилнинг 13 май куни соат 21:00 ларда 24 ёшли Х.Х. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинани Урганч шаҳри Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 23 ёшли Д.У.нинг бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, ЙҲТ оқибатида «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси Д.У. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.
Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.