CОP27: ўнлаб йил кутилган келишувга эришилди

CОP27 иштирокчилари қашшоқ мамлакатларнинг глобал исиш  оқибати йўқотишларини қоплаш учун фонд яратишга келишиб олдилар. Шарм ал-Шайхдаги БМТ иқлим конференциясининг сўнгги кунида ЕИ вакиллари шундай таклиф билан чиқишди.

Жамғарма ташкил этиш масаласи бир қатор ривожланган мамлакатлар босими остида ўнлаб йиллар давомида қолдирилган, аммо ҳозир унга рухсат берилди. Бироқ саммит натижаларига кўра келишув лойиҳаси қазиб олинадиган ёқилғиларни рад этишни назарда тутмайди. 

Энг камбағал мамлакатларга "иқлим зиёнини" қоплаш механизмлари бўйича эришилган келишув ҳали ҳам саммитда иштирок этаётган 200 га яқин давлат томонидан бир овоздан маъқулланиши керак.

Конференция давом этаётган норозилик намойишлари фонида бўлиб ўтди. Уларнинг иштирокчилари, агар инсоният қайтариб бўлмайдиган иқлим ўзгаришини тўхтатмоқчи бўлса, унда радикал чоралар кўриш, жумладан, ушбу ўн йиллик якунига қадар атмосферага чиқиндиларни сезиларли даражада камайтириш зарурлигини таъкидладилар.