Даҳолар ҳар куни ҳам туғилавермайди

1879 йилнинг 14 мартида Германиянинг Ульм шаҳрида камбағал яҳудий оиласида ўғил фарзанд туғилди. Уч ёшга қадар бола гапирмасди ва ота-онаси унинг ривожланишда орқада қолишидан хавотирлана бошлади. Бола гапира бошлаганида улар ҳайратда қолди – уч ёшли болада катталардагидек сўз бойлиги бор эди.

Мактабда бола ўзини тутқин, дангаса, сусткаш ва деярли ҳеч нарсага қодир эмаслигини исботлади, бошқа ўқувчилар унинг устидан куларди. Ўқитувчилар эса ундан ҳеч қачон жўяли инсон чиқмаслигини уқтиришарди. Бироқ, бу унга бутун мактаб геометрияси курсини бир ўтиришда ўқиб, тушуниб олишига тўсқинлик қилмади.

Кейин бола улғайди ва буюк даҳога айланди. У Альберт Эйнштейн эди.

***

Кунларнинг бирида Эйнштейн Берлин трамвайига чиқа туриб, одатига кўра дарҳол китоб ўқишга киришди. Чўнтагидаги чипта учун олдиндан санаб қўйилган пулни олди ва қарамасдан кондукторга узатди.

- Бу ерда етарли эмас, - деди кондуктор.

- Бўлиши мумкин эмас, - жавоб қилди олим, китобдан бош кўтармасдан.

- Айтяпманку етарли эмас, деб.

 Эйнштейн бўлиши мумкин эмас, дегандай яна бош чайқади. Кондуктор ғазабланди:

- Бўлмаса сананг, мана 15 пфенниг. Яна бешта етмаяпти.

- Эйнштейн чўнтакларини титкилаб, керакли тангани топди ва хижолат тортиб уни кондукторга берди, кондуктор эса жилмайиб унга қаради:

- Ҳечқиси йўқ, отахон, фақат арифметикани ўрганиш керак.

***

Бир хоним Эйнштейндан унга қўнғироқ қилишини сўради, лекин унинг телефон рақамини эслаб қолиш жуда қийин эканлигини огоҳлантира бошлади:

- 24-361. Эслаб қолдингизми? Такрорлангчи?

Эйнштейн елка қисиб қўя қолди:

- Албатта эслаб қолдим, бу жудда оддий-ку! Икки дўжна (2 та 12 сони) ва квадратдаги 19.

***

Альберт Эйнштейннинг паришонхотирлиги тўғрисида афсоналар борлиги ҳақиқат. Бир куни у ўйланиб, кўчада кетаётиб, ўзининг эски танишини учратиб қолди ва уни кечки овқатга таклиф қилди:

- Бугун кечқурун уйимизга келинг, профессор Стимсон ҳам келади.

 – Ахир мен-ку профессор Стимсон! – ҳайратланиб жавоб берди таниши.

– Кимлигингиз муҳим эмас, барибир келинг, - хаёлини бузмасдан йўлида давом этди Эйнштейн.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.