Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди, совуқ оқим кириб келмоқда

Кеча мамлакат ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам антициклон кириб келиши натижасида ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчиликларга сабаб бўлди.

Республика бўйлаб жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида, кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6−11 даража атрофида, ўртача меъёрлардан 5−7 даражага пастдир.

14−15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал томондан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда.

Шанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, якшанба куни эса Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача етиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиқ, баъзи жойларда 1−3 даража совуқ, шимолий ҳудудларда эса 4−9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6−11 даража илиқ бўлади. Бу ўртача меъёрлардан 5−7 даражага пастдир.