Дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар ҳаждан келишди (фото)

18 август куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар. Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳожилармиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.
Ўзбекистонлик ҳожиларимизнинг Ватанга қайтишлари шу йил 18 августдан 1 сентябргача давом этади.
Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз. Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.