Дастлабки маълумот: Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчи шифохонада
Жорий йилнинг 26 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 05:30 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва “Нива” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.
Тўқнашув оқибатида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.