Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди
Мазкур ҳужжатга мувофиқ:
➖ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, “E-Anticor.uz” электрон платформасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади;
➖ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри" (“паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида) шакллантирилади ва интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади;
➖ ҳар бир аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади;
➖“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади;
➖ ОТМларга ўқишга кириш учун бериладган имтиёзларнинг рўйхати ягона хужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;
➖ ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади;
➖ автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;
➖ ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.