Давлатлар ўртасидаги ғаройиб чегаралар
Давлат чегараси – бу давлат ҳудудини, давлат суверенитетининг фазовий чегарасини белгилайдиган чизиқ ва вертикал сирт.
Бир ҳудуднинг тугаши ва бошқасининг қаердан бошланишини тушуниш ҳар доим ҳам осон эмас: бир жойда бу - дарёлар, бошқасида тўсиқлар ва яна бирида эса фақат йўлдаги ёзувлар белгилайди.
Чегаралар ҳар хил бўлади. Қаердадир қуролланган чегарачилар, юкларни текширувчи божхоначилар, ўргатилган итлар ва паспорт текширувлари. Қаердадир бу асфальтдаги йўлак, йўлда ва ҳатто бинонинг марказидаги байроқ. Келинг, яхшиси, ҳозирги пайтда айрим давлатлар чегараларининг қандай кўринишда экани ҳақидаги маълумот ва расмлар билан танишинг.
Канада ва АҚШ чегараси
Америка Қўшма Штатлари ва Канада ўртасидаги чегара дунёдаги энг узун қўриқланадиган чегаралардан бири ҳисобланади. Божхона назорати икки давлат ўртасидаги фақат энг катта йўлларда амалга оширилади. Қишлоқ жойларида, дала ва ўрмонларда божхона назорат пунктлари ёки чегара тўсиқлари мавжуд эмас.
Германия, Чехия ва Польша чегаралари
Германиянинг бир нечта шаҳарлари тўғридан-тўғри қўшни давлатлар билан чегарада жойлашган бўлиб, уларнинг баъзилари чет эл шаҳарларидан фақат дарё ёки ҳатто битта кўча билан ажралиб туради.
Испания и Португалия чегараси
Икки давлат ўртасидаги чегара 1214 километрга чўзилган ва бу чегара мана бундай кўринишга га.
Словакия, Австрия ва Венгрия чегараси
Словакия, Венгрия ва Австрия ўртасидаги давлат чегаралари ушбу мамлакатлар аҳолиси учун чекловсиз очиқ.
Нидерландия ва Бельгия чегараси
Нидерландия ва Бельгия ўртасидаги Барле номли қишлоқ дунёдаги энг мунозарали ва чалкаш чегара ҳисобланади. Бутун қишлоқ Голландия билан ўралган, лекин унинг 26 алоҳида ҳудуди Бельгияга тегишли. Сайёҳларни чалғитмаслик учун чегара кўчаларининг ўрталарида оқ рангли хоч белгилари қўйиб чиқилган. Шу тарзда Белгияда ёки Нидерландияда бўлганлигингизни аниқлаб оласиз.
Хитой ва Непал чегараси
Дунёдаги энг баланд тоғ – Эверест чўққиси иккита кичик суверен давлат чегарасида жойлашган.
Швейцария ва Италия чегараси
Швейцариянинг Италия билан чегараси Швейцария чегарасининг умумий узунлигининг деярли ярмига тўғри келади. Конфедерация Италия билан нафақат қуруқлик, балки сув орқали ҳам чегарадош.
Польша ва Украина чегараси
Икки Европа давлатлари чегарасининг ушбу қисми ҳар йили ўтказиладиган маҳаллий санъат фестивали олдидан безатилади.
Швеция ва Финландия чегараси (суратда)
Австралиянинг бошқа ҳар қандай давлат билан бўлган чегараси
Австралия океанлар ва денгизлар билан ўралган бўлиб, ғарбда Ҳинд океани, жанубда Тинч океани, шимолий-шарқда Маржон денгизи, шимолда Арафура денгизи, Тимир денгизи ва Арпетерия кўрфазига туташади.
Бразилия ва Уругвай чегараси
Пиёдалар чегара йўли бўйлаб тўғри ҳаракатланади.
Норвегия ва Швеция чегараси
Суратда ушбу давлатлар чегарасидаги Свинесунд кўприги.
Хитой ва Муғулистон чегараси
Бу ерда шунчаки «ўпишаётган» динозаврлар ҳайкали қад ростлаган. Қизиқ-а!
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.
Манба: dolci.pw