Депутат ташқи реклама воситаларига эътибор қаратди. Бу ишга бевосита масъуллар-чи?
- 17.02.2020 09:29
- 203
- Ўзбекистон
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Нарзиқул Холиқов фейсбукдаги саҳифасида Самарқанд шаҳрида дарахтларга турли реклама воситалари ва эълон ўрнатилганига эътибор қаратиб, бу ишни ҳеч бир қонун меъёрларига, табиатга оқилона муносабатга тўғри келмаслигини қоралади.
Ўз рекламасини дарахтга мих қоқиб ўрнатган Биология ўқув маркази биологияни тингловчиларга қандай сабоқ беради? Ахир биология аввало табиатга меҳр уйғотадиган фан эмасми?
Пост сўнгида депутат рекламани дарахтга ўрнатмай, махсус восита ёрдамида ясаш атиги 50 минг сўмга тушишини эслатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа