Девор ва шифтдаги Янги йил арчалари. Олтин қуймасига тенг биринчи ёнувчан гирляндалар

Ўрта асрларда Европада арча тўғридан-тўғри шифтга осилган. Дарахт шу алфозда ширинликлар билан безатилган.

Бу ихчамлик билан боғлиқ - хонада кўпроқ бўш жой қолиши ва болалар сакраб ва завқланиб ширинликларни тортиб олишларига имкон бўлган.

1700 йилда Европадан олиб келинган, биринчи янги йил арчаси кўчаларга қўйилган ва безатилмаган - дарахтнинг ўзи безак эди. 1840 йилда Рождество дарахти кўчадан уйга кўчирилди - Россияда яшовчи немислар уни биринчи бўлиб уйга олиб келишди.

Шаҳар аҳолисига бу одат шу қадар ёқдики, улар ҳам уйда арча ўрната бошлади. Дарахт ҳалқа, лентава мунчоқлар билан безатилди.

Бугунги кунда Янги йил безакларига ғайриоддий тус берилмоқда. Осилган арча ўрнини улкан, турли безакларга бой ёниб турган ҳамда сунъий ва қўлбола арчалар эгаллаган. Гулчамбар, гирлянда ёки арқон ёрдамида деворда "ясси" арча ва бошқалар ясалади.

Сеҳрли ёнувчан гирлянда

1882 йилда ихтирочи Томас Эдисоннинг ёрдамчиси Эдвард Жонсон ажойиб ғояни ўйлаб топди - турли ранг электр лампочкаларини сим орқали улади. Уларни Нью-Йоркдаги арчасига осиб қўйди. Ихтиро шу қадар сеҳрли ва байрамона эдики, ҳамма ёнувчан арча безагини кўриш учун ошиқади.

Ихтиро газеталарда ёритилди. Бироқ, бу ғоя кўпчиликка етиб бормади. XIX асрнинг охирида лампочка ва электр энергияси тақчил, арзон эмас эди. Шунинг учун, биринчи оддийгина ёнувчан гирляндалар нархи 350 грамм оғирликдаги олтин қуймага тенг эди.

Бир неча ўн йил ўтгачгина ҳайратланарли янги йил чироқларининг нархи сезиларли арзонлашади.

Гулнора Холдорова тайёрлади.