Диетолог иммунитетни кўтарувчи «супермаҳсулот»лар ҳақида маълум қилди

Британиялик диетолог Лили Саттер коронавирус пандемияси даврида жуда зарур бўлган, иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи "супермаҳсулот"лар номини айтди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, тўлақонли овқатланиш учун одамга турли донли ёрма (гуруч, арпа, тариқ, буғдой, гречка, жавдар) маҳсулотлари, балиқ, зиғир, ёнғоқ, мевалар, шунингдек, қатиқ ва сут маҳсулотлари керак. Бундан ташқари, мутахассис кунига тахминан икки дона тухум истеъмол қилиш кераклигини тавсия қилди.
Мутахассис турли сабзавотлар, ўсимлик ёғи ва консерваланган помидор ҳам инсон организмини қўллашда муҳим эканлигини айтди. Шунингдек, танада суюқликни маълум даражада мўътадил ушлаб туриш зарурлигини эслатди. Бунинг учун кўпроқ суюқлик ичишни, тарвуз ва бодринг каби сероб мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат берди.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.