Доллар курси 9500 сўмдан ошди

Марказий банк 19 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 10,19 сўмга ошиб, 9500,96 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 43,53 сўмга кўтарилиб, 10498,56 сўмни ташкил этди.
Россия рубли 0,19 сўмга ошди ва 149,01 сўмга етди.