Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
- 12.03.2021 17:23
- 67
- Самарқанд
Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбири доирасида “Жартепа” чегара божхона пости ва вилоят миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри ҳудудида ноқонуний тартибда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.
Унда Самарқанд шаҳри, Спетамен шох кўчасидаги автотураргоҳда фуқаро А.Б. “Dream TONUS” ҳамда “АРТЕБИО” номли жами 100 қутида дори воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, фуқаро А.Б. ўз ихтиёри билан автомобилининг багажидан жами 78 қути дори воситаларини топширди. Натижада ушбу ҳолатда жами 18 225 000 сўмлик дори воситалари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа