Довюрак болакайлар

2024 йилда АҚШ да 12 ёшли болакай кўрсатган қаҳрамонлик тилдан тилга кўчди.

Райин Беёрман ўғилчасини олиб овга чиққанди. Ўрмонда у айиқ билан тўқнашиб қолди. Йиртқич овчига ташланди, агар болакай эсанкираб ўзини йўқотиб қўйганида айиқ овчини тилка пора қилиши аниқ эди. Йўқ, бола отасининг милтиғини олиб йиртқичга ўқ узди ва уни қутқариб қолди.

 ***

13 ёшли ҳинд қизи жиянини қутурган маймун чангалидан қутқариб қолди.

У овози билан борича итларни ёрдамга чақирди. Итларнинг вовуллашидан қўрқиб кетган маймун болани ташлаб ўрмонга қочди.

***

Хитойда болакай ёнаётган уйдан бувиси ва отасини судраб чиқди. Оила аъзолари ухлаб ётганда ёнғин чиққанди.

Биринчи бўлиб уйғонган ота тутунда бўғилиб ҳушидан кетди. Қичқириқдан уйғониб кетган болакай бутун кучини тўплаб, отасини, кейин бувисини ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлди.

 Т.Шомуродов тайёрлади.