Дунё воқеалари қисқа сатрларда
***
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 24 ёшли қизи Айшат Қодировани Чеченистон бош вазири ўринбосари лавозимига тайинлади. 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб Айшат Қодирова республика Маданият вазири лавозимида ишлаган.
***
Анқарадаги терактдан кейин Анқара Ироқдаги курдларнинг позицияларига зарба берди. Якшанба куни Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси дарвозасида худкуш-террорчи портловчи қурилмани ишга тушириб, икки полициячини яралаган эди. Тергов аниқлашича, ҳужум қилганлардан бири Курдистон ишчилар партияси аъзоси бўлган.
***
Канада жануби-ғарбидаги Банфф миллий боғида айиқ икки кишини ғажиб ўлдирган. Фавқулодда хизматлар одамлар хавфсизлиги чораларини кўришмоқда.
***
Париждаги Олимпия ўйинларига бир йилдан камроқ вақт қолган айни дамда Францияни тахтакана босган. Улар уйлар, меҳмонхоналар, поезд ва бошқа жамоат жойларда шиддат билан кўпаймоқда. Бунга энди афтидан сиёсат аралашади.
***
Туркияда Измирдан Мерсинга кетаётган йўловчи автобуси ағдарилиб, йўл четидаги узумзорга қулаб тушган. Автобусда 29 киши бўлган, 15 нафар йўловчи жароҳат олган.
***
АҚШ Вакиллар палатаси вакили Мэтт Гетц душанба куни Кевин Маккартини спикер лавозимидан четлатиш учун овоз беришга чақирувчи резолюцияни тақдим этди.
***
Канада ва Ҳиндистон ўртасида кескинлик кучаймоқда. Канадада гарчи барча дипломатик идоралар очиқ бўлса-да, Ҳиндистондаги элчихона ходимлари сонини жуда эҳтиёткорлик билан қисқартирмоқда. Ўз навбатида Ҳиндистоннинг Канададаги элчихонаси Ҳиндистонга виза олиш учун аризаларни қабул қилишни тўхтатган ва Канададан 10 октябргача 40 га яқин дипломатини олиб чиқишни талаб қилган.
***
Ереван марказида амалдаги ҳукуматга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда, намойишчилар очлик эълон қилишган.
***
Покистон ҳукумати республикада ноқонуний яшаётган 1,1 миллионга яқин афғон фуқароларини депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, визага эга бўлмаган афғонлар, жумладан, тегишли ҳужжат муддатини узайтириш рад этилган шахслар депортация қилинади.