Дунё воқеалари қисқа сатрларда: ҲАМАС етакчиларига дахлсизлик берилиши мумкин. Россия президентлик сайловларида 29 та номзод рўйхатга олинган. Ҳиндистон фуқаролари бўлган самолёт ҳибсга олинди

🔻 Исроил урушни тугатиш эвазига Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиларига иммунитет бериши мумкин. The Times of Israel нашрининг ёзишича, Ғазода гаровга олинган барча одамларни озод қилиш ва гуруҳга қарши урушни тўхтатишни таъминлайдиган ечим доирасида ҳаракат етакчиларига қандайдир иммунитет берилиши ва Қатар ёки бошқа давлатга депортация қилиниши мумкин. Айни дамда Исроил секторда ҳарбий амалиётни кучайтирмоқда.

🔻 24 декабрь куни кечқурун Сербия мухолифати сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, Белграддаги парламент биносига бир неча минг киши ҳужум қилган. 30 дан зиёд полициячи жароҳатланган, кўплаб одамлар ҳибсга олинган. Воқеа жойига Сербия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Братислав Гашич ва кўп сонли махсус кучлар етиб борган. Сербия президенти Вучич халққа шошилинч мурожаат қилган.

🔻 Белгиланган муддат тугашига бир неча кун қолганида МСК президентлик пойгасида иштирок этиш учун аризаларни текширишни бошлайди. Потенциал 29 киши президентликка номзод бўлиши мумкин.

🔻 300 нафар Ҳиндистон фуқаролари бўлган Дубай самолёти контрабандасида гумонланиб Парижда ҳибсга олинган. Париж яқинидаги кичик Ватри аэропорти ёпилган.

🔻 Эрон Ташқи ишлар вазирлигида Россиянинг муваққат ишлар вакилига VI Россия-Араб ҳамкорлик кенгаши мажлисида қабул қилинган қўшма баёнотга норозилик билдирилиб, тегишли мактуб топширилган. Теҳрон Марокашда бўлиб ўтган VI Россия-Араб ҳамкорлик кенгаши баёнотига Абу Мусо, Катта Тунб ва Кичик Тунб ороллари номлари киритилганидан норози. Эрон Форс кўрфазидаги бу ороллар унга тегишли эканини даъво қилмоқда.

🔻 Fox News телеканали АҚШ президенти Жо Байденни 2023 йилнинг катта омадсизи рўйхатига киритди. Бу йил унинг номи сайловчилар орасида паст рейтингда курашни давом эттирмоқда. Сўровлар унинг қайта сайланиши учун умидсизликни кучайтирмоқда, дея хулоса қилади телеканал.

🔻 Starbucks кофе тармоғи логотипи туширилган стакан билан эфирга чиққан Туркиянинг TGRT телеканали янгиликлар дастури бошловчиси Мелтем Гунай вазифасидан ажралди.

🔻 Россиядаги компанияларда деярли 5 миллион нафар ходим етишмаслиги айтилди.

🔻 Apple компанияси бренд рекламасидан зарар кўрган фойдаланувчиларга компенсация тўлашга рози бўлди. Нашрнинг қайд этишича, корпорация Family Sharing рекламаси бўйича ҳуқуқий келишмовчиликни ҳал қилишга муваффақ бўлган. Apple зарар кўрган фойдаланувчиларга 30 доллар тарқатишга рози бўлган. Даъво 2019 йилда қўғатилган. Жабрланувчилар корпорация фойдаланувчиларга Apple ва бошқа компаниялар хизматларига обунани яқинлари билан бўлишиш имконини берувчи Family Sharing функциясини реклама қилиш орқали уларни адаштирганини даъво қилишган.