Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроилга қарши резолюцияни қабул қилинди. Туркияда АЭСнинг биринчи блоки ишга туширилди. Байден илк марта Исроилни кескин танқид қилди
🔻 БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин-Исроил можароси ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат 153 та давлат вакиллари томонидан маъқулланган. Резолюцияда БМТ Бош Ассамблеяси жанговар зонада “зудлик билан ўт очишни тўхтатиш” ва ҲАМАС ҳаракатининг “барча гаровга олинганларни шартсиз озод қилиш”га чақириши таъкидланган. Бундан ташқари, БМТ қонунларга риоя қилишни ва тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашни талаб қилади.
🔻 Мьянма кўкнори етиштириш бўйича дунёда етакчига айланди ва ҳозирда уни етиштиришни тақиқлаган Афғонистонни ортда қолдирди.
🔻 Исроил армияси сешанба куни Ғазо секторидаги жангларда батальонлардан бирининг қўмондони ҳалок бўлганини маълум қилган. Исроил армияси қурбонларининг умумий сони 113 кишига етган.
🔻 Туркияда қурилаётган "Аккую" атом электр станциясининг биринчи энергоблокини ишга туширилди. "Аккую" электр станцияси Туркия Республикасидаги биринчи атом электр стансияси бўлиб, ҳозирда дунёдаги энг йирик атом қурилиш майдончаси ҳисобланади. АЕСнинг асосий акциядори Россиянинг Росатом давлат корпорацияси ҳисобланади.
🔻 Германиядаги 4300 та ўта бадавлат оила бойлиги камида 1,4 триллион еврони ташкил этади – бу мамлакат йиллик ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми ёки ярмигача дегани. Германияда миллиардерлар учун солиқ ставкалари 1996 йилдан бери пасайиб келган. Мол-мулк солиғини тўхтатиб туриш, тақсимланмаган фойда бўйича солиқ ставкаси 1996 йилдан бери тахминан икки баравар камайган. Қизиғи, Германия билан бирлашганига 30 йил ўтганига қарамай, немис миллиардерлари орасида ГДРликлар йўқ.
🔻 Америкалик тадбиркор Илон Маск Украина расмийлари Москва билан тинчлик музокараларидан бош тортса, Одесса ва Харьков устидан назоратни йўқотиши мумкинлигини истисно қилмади.
🔻 Байден Оқ уйда Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашувда Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаган. Шу билан бирга АҚШ президенти Исроил ҳукуматини кескитн танқид остига олган. Аҳоли ҳудудларини пала-партиш бомбалаётган Исроил дунё ҳамжамияти қўлловидан маҳрум бўлишини айтган.
🔻 Канадалик эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган одамларга заҳар сотганидан кейин 14 та қотилликда айбланган. Май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 57 ёшли Кеннет Лоуни заҳар тарқатишда айблаб ҳибсга олишган. У интернет-ресурслар орқали катта дозаларда ҳалокатли модда сотган. Лоу дунёнинг 40 мамлакатига жами 1200 дан ортиқ пакет жўнатган. Британия, Америка, Италия, Австралия ва Янги Зеландия расмийлари ҳам иш юзасидан тергов бошлаган.
🔻 Венгния бош вазири Орбан ҳатто 27 етакчи орасида ягона бўлса ҳам, Европа Иттифоқининг хато қилишига ва Украинанинг иттифоққа кириши бўйича Киев билан музокаралар бошлашига йўл қўймаслигини айтди.
🔻 ЖССТ Ғазо сектори шимолидаги сўнгги ишлайдиган шифохонадаги вазиятни ҳалокатли деб атади. АЛ-Аҳли шаҳрида жойлашган касалхона "инсонпарварлик фалокати зонасига" айланган. Тиббиёт ходимлари кам, 200 дан ортиқ бемор аянчли аҳволда.
🔻 "Солиқ" иероглифи Японияда ўтаётган йилнинг рамзига айланди. Танлов анъанавий тарзда иероглиф саводхонлигини текшириш ассоциацияси томонидан амалга оширилади. 2022 йил иероглифи - "жанг, уруш" белгиси эди.