Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроилнинг Ғазодаги операцияси тарихдаги энг ҳалокатлиси экани айтилди. КХДР  ядровий ҳужумда иккиланмаслиги маълум қилинди

🔻 Associated Press Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий кампанияси тарихдаги энг ҳалокатли ва фожеали кампаниялардан бири эканлигини айтган. Таҳлилга кўра, Исроил ҳужуми анклав шимолидаги барча биноларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини ва жанубий Хон туманидаги биноларнинг тўртдан бир қисмини вайрон қилган. Қурбонлар сони 20 мингдан ошган.

🔻 БМТ маълумотларига кўра, 570 минг киши, яъни Ғазо аҳолисининг чорак қисми - очликдан азоб чекмоқда. Исроил армияси Ғазо секторидаги яна 230 та нишонга ҳаводан зарба берганини даъво қилмоқда. Исроилликлар Ғазо шаҳри жанубидаги операцияни якунлаб, Фаластин анклавининг марказига ўтмоқда.

🔻 Ким Чен Ин 18 декабрь куни қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли учирилиши фонида КХДР душманнинг ядровий провокацияларида “ядровий ҳужумдан ҳам иккиланмайди” деди.

🔻 Туркманистон полицияси мактаб ўқувчиларининг телефонларини тортиб олиб, уларда порнография қидирмоқда. Айтилишича, милиция ходимлари таълим муассасаларига келиб, смартфонларни йиғиб, рейдлар ўтказмоқда. Мамлакатда бундай ташрифлар мунтазам равишда ва огоҳлантиришсиз амалга оширилади.

🔻 Эрини ўлдирганликда айбланган 30 ёшли Самира Сабзиан Эронда қатл этилган, у ўсмирлик чоғида турмушга чиқарилган, оиладаги зўравонликка учраган ва кейин 10 йил қамоқда ўтирган. У 20 декабрь куни Теҳрон чеккасидаги Гезел Хесар қамоқхонасида қатл этилган. Самира 2023 йилда Эронда қатл этилган 18 аёл бўлган. 2010 йилдан 2021 йилгача мамлакатда камида 164 нафар аёл қатл этилган. 2022 йилда камида 16 нафар аёл қатл этилган. Аксарият ҳолларда қатл этилган эронлик аёллар ўз эрини ўлдирганликда айбланган. Мажбурий турмушга чиққан қизлар оилавий зўравонликка дуч келишади, аммо судда ажрашишнинг иложи йўқ.

🔻 Франция президенти Макрон машҳур актёр Департьени ҳимоя қилган. Президент айбсизлик презумпциясини эслатиб, актёрни Фахрий легион орденидан маҳрум этишга қарши чиққан. У Депарде билан боғлиқ жанжални “жодугар ови” деб атади.

🔻 Прага университетида 24 ёшли талаба амалга оширган отишмада ҳалок бўлганлар сони  14 кишига етган, 25 киши яраланган. Отишма терроризм ёки уюшган жиноятчилик билан боғлиқ бўлмаган якка тартибдаги ҳужум дейилди. Чехия президенти Петр Павел Францияга сафарини тўхтатиб, зудлик билан Чехияга қайтган. Мамлакатда 23 декабрь мотам куни деб эълон қилинган.

🔻 Япония Украинага 950 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам юборди. 900 миллион доллари Япония ҳукуматининг Украина аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш эҳтиёжлари учун ажратган кредити, 52,4 миллион доллар вайрон бўлган уй-жойларни таъмирлаш учун Япония грантидир.

🔻 Хитойда 19 декабрга ўтар кечаси рўй берган зилзила қурбонлари 144 кишига етди. Зилзила натижасида содир бўлган ер кўчкиси - уч метрлик лой қатлами остида одамлар бўлиши мумкин.

🔻 Англияда 103 ёшли арча ким ошди савдосида 4000 долларга сотиб олинди. Арча илк сунъий ишлаб чиқарилган сериядан бўлиб, собиқ эгаси Дороти Грантнинг оилавий уйига 1920 йилда олиб келинган.