Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Қирғизистон божхонасида оммавий ишдан бўшатиш. Байден яна президентликка номзодини қўйишга "мажбур"

🔻 Украина президенти Владимир Зеленскийнинг америкалик сенаторлар билан видео ҳавола орқали нутқи бекор қилинди. Бу ҳақда АҚШ конгресси расмийси маълум қилган. “Зеленский бизга қўшила олмади... Сўнгги дақиқада нимадир юз берди”, деган Шумер. Бугун декабрь куни АҚШ Сенатида Украинага 60 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратиш бўйича овоз бериш режалаштирилган.

🔻  Қирғизистонда жиноят оламига алоқадор божхоначиларни оммавий равишда ишдан бўшатиш авжида. Раим Матраимов ва уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 58 нафар божхона ходими ишдан бўшатилган. Улар орасида масъул лавозимларда ишлаётганлар ҳам бор.

🔻  Хитой дунёдаги илк 4-авлод атом электр станциясини ишга туширди. Иншоот шарқий Шаньдун провинциясида жойлашган.

🔻  Россияда "янги" инфекция аниқланди, унга қарши эмлаш йўқ. Хитойда авж олганидан кейин Россияда, шунингдек, бир қатор Европа мамлакатларида аниқланган инфекциянинг асосий белгилари айтилди: иситма, нафас олиш органларида йўтал, бурун оқиши, томоқ оғриғи ва интоксикация.

🔻  Қирғизистон президентини “алоҳида камтар одам” деб аташди. Бугун 55 ёшга тўлган Қирғизистон президенти Садир Жапаров мансабдор шахсларга ўзининг туғилган кунига совға қилишни тақиқлаган.

🔻  АҚШ президенти Жо Байден Бостонда, агар ўзидан олдинги президент Доналд Трамп бу қадамни ташламаганида, яна давлат раҳбари лавозимига номзодини қўймаслигини айтди. “Биз унинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз”, деган президент.

🔻  Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги операциянинг учинчи босқичини бошланганини маълум қилган. Ғазо сектори жанубидаги энг йирик шаҳар - Хон-Юнис ҳудуди қуршаб олинган”. Қурбонлар сони ҳар куни ошмоқда.

🔻  Украина Россия билан "ўтириб музокаралар олиб боришга" мажбур бўлиши мумкин, чунки қарши ҳужум исталган натижаларни бермади. Дипломатик доираларда Киевга босим ўтказиб, музокара бошлаш ҳақида гап кетаётгани ва айнан Британия дипломатлари Украинага босим ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.

🔻  Италияда тиббиёт ходимлари бутун мамлакат бўйлаб 24 соатлик иш ташлаши оқибатида 1,5 миллион операция, диагностик тестлар ва бошқалар бекор қилинган. Шифокорлар фуқароларга фақат шошилинч ёрдам кўрсатадилар. Талаб - меҳнат шартномасидаги қатор бандларни қайта кўриб чиқиш, иш ҳақи ва пенсияларни қисқартиришни тўхтатиш.

🔻  Нигер Европа Иттифоқи билан ҳарбий алоқаларини узиб, Ниамейда иттифоқ миссиясини жойлаш учун рухсатномани бекор қилди. Нигердаги миссия 2012 йилда “қўзғолон ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш” учун бошланган. Шу кунгача Нигерда 120 га яқин европалик аскар бор эди.

🔻  Украина фуқароларининг 44 фоизи Россия билан музокараларда муроса тарафдори. Респондентларнинг 48 фоизи музокаралар ғоясини рад этган.

🔻 Россия президенти БААга борди. Бу ердаги музокалардан сўнг Путин Саудия Арабистонига бориши кўзда тутилган. 

🔻  Туркия ғарбида душанба куни содир бўлган зилзила яна ҳалокатли офатни башорат қиладими ёки йўқлигини ҳозирча аниқ эмас. Истанбул мериясининг Олимлар кенгаши аъзоси Халук Эйдўғон айтишича, худди бир сейсмик ҳодиса кейинги - каттароқ зилзила хабарчиси эканлигига далил бўлмаганидек, кучли зилзиланинг аниқ илмий усуллари мавжуд эмас. Ваҳоланки, 2022 йилда Мармара денгизи ҳудудида 3-4,9 магнитудали 29 та ер силкиниши, шунингдек, 4-5 магнитудали бешта зилзила қайд этилган.