Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Россия Украина билан музокаралар олиб боришга тайёр экани айтилди
🔻 Россия Украина билан музокаралар ўтказишга тайёр. Бу музокаралар, жумладан, Ғарб давлати ҳудудида ҳам ўтказилиши мумкин. “Россия Федерацияси Ғарб давлатларидан бирида Киев билан музокаралар ўтказишга рухсат беради. Катта эҳтимол билан, воситачи роли НАТО блокига аъзо бўлмаган давлатга бўлиши мумкин", дейилади “Известия” хабарида.
🔻 Қатар, Марокаш ва Мавритания собиқ депутат Пиер Антонио Панцери ва унинг ёрдамчиси Франческо Гиорги орқали Европарламентни манипуляция қилиш учун тахминан 4 миллион евро сарфлади. ОАВ ошкор қилган ҳужжатларда Қатардаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қораловчи олтита парламент резолюцияси бекор қилингани ҳамда Доҳа ва ЕИ ўртасида визасиз келишувни тасдиқлаш устида иш олиб борилгани ҳақида сўз боради.
🔻 Париж чеккасида самолёт бульварга қўнди, уч кишидан иборат экипаж жароҳат олган.
🔻 Покистонда қариндошлари рақсга тушгани учун 18 ёшли қизга шафқатсиз муносабатда бўлишган. Бу хайбер-пахтунхвалик 18 ёшли қизнинг номаълум йигит билан рақсга тушгани акс этган видео интернетда тарқалганидан кейин содир бўлган. Видеоси интернетга тарқалгач, қиз яшаган қишлоқдаги қабила кенгаши уни ва унинг дугонасини жазолашга ҳукм қилган. Иккинчи покистонлик қизни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қутқариб қолишган. Ишга алоқадор оила аъзолари ҳибсга олинган. Фаоллар расмийлардан бундай ўзбошимчаликка чек қўйишни талаб қилишмоқда.
🔻 Россия президенти Путин Бразилиянинг 2024 йил кузида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган G20га таклиф қилинади, аммо бунинг оқибатлари бор. Баҳорда Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер берган эди. У болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айбланмоқда. Америка президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Цзинпин G20 саммитида қатнашмайди, дейди Bloomberg.
🔻 Гвинея-Бисау президенти Оумару Сисоко Эмбало пойтахтда хавфсизлик кучлари ўртасидаги сўнгги тўқнашувлардан сўнг мамлакат парламентини тарқатиб юборди.
🔻 АҚШнинг Украинага ёрдам бериш учун пули тугаяпти. Йил охиригача Қўшма Штатлар Украинага ёрдам бериш учун маблағсиз қолади. “Конгресс чора-тадбирларисиз йил охиригача Украина учун қурол-яроғ ва жиҳозлар сотиб олиш, шунингдек, АҚШ ҳарбий захираларини жиҳозлаш учун ресурсларимиз тугаб қолади”, деб ёзган Оқ уй бюджет директори.
🔻 Белгияда - Франция яқинидаги Диксюмеде шаҳри паррандачилик фермасида юқори патогенли парранда гриппи эпидемияси аниқланган.
🔻 Британиянинг Attenborough қутб кемаси дунёдаги энг катта айсберг билан юзма-юз келди. Ушбу учрашув тадқиқот кемаси бортидаги олимларга дунёнинг ҳақиқий мўъжизаларидан бирини яқиндан кўриш имконини берди. Айсберг Лондондан икки баравар катта.
🔻 Қадимий жиҳозлар ишқибози Эрик Найт эски услубдаги баланд ғилдиракли велосипедда Япониянинг Нагасакисидан Ёкогамагача 1500 километр масофани 32 кунда босиб ўтди.
🔻 Қрим Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет АҚШ президенти Жо Байден номидаги медални таъсис этиш ва у билан Россия Федерацияси "хоин"ларини тақдирлашни таклиф қилган.
🔻 Арманистон фуқаролари ўқотар қуролларни эркин олиб юриш ҳуқуқига эга бўлади. Айрим муҳокамалардан сўнг қонунчилик ташаббуси доимий депутатлик комиссиясининг ижобий хулосасини олган.