Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Японияда биратўла тўрт вазир ишдан бўшатилди. Дубай CОP28: муросага эришилди, аммо хурсандчилик йўқ. Байденга навбатдаги импичмент текшируви қўллаб-қувватланди
🔻 Япония бош вазири Фумио Кисида бугун мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг энг йирик фракциясида маблағ йиғиш ва пора олиш билан боғлиқ сиёсий можаро муносабати билан ҳукуматнинг тўрт аъзоси - ташқари иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири, миллий ишлар ва коммуникациялар вазири, қишлоқ ўрмон ва балиқчилик вазирини алмаштиришга қарор қилган.
🔻 Дубай иқлим саммити иштирокчилари қазиб олинадиган ёқилғи сарфини камайтиришга келишиб олишган. Аммо якуний ҳужжатда кўмир, нефть ва газни босқичма-босқич тўхтатиш режаси кўрсатилмаганидан кўпчилик норози.
🔻 АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси президент Жо Байденга нисбатан импичментни қўшимча текшириш бўйича резолюцияни маъқуллади. Ташаббус Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик, даромад ва харажатлар ҳамда суд-ҳуқуқ қўмиталаридан Қўшма Штатлар раҳбарига импичмент эълон қилиш сабаблари бор-йўқлигини текширишни давом эттиришни талаб қилади.
🔻 Оқ уй: АҚШда Киевга ёрдам бериш учун 1 миллиард доллар қолган, 96 фоизи аллақачон ажратилган.
🔻 Россия Федерациясининг Белгород областида автомашинанинг портлаши оқибатида икки нафар область амалдорлари жароҳат олган.
🔻 Польшада янги бош вазир Доналд Туск ташаббуси билан Ички хавфсизлик агентлиги, Коррупцияга қарши кураш марказий бюроси, Разведка бошқармаси, Ҳарбий разведка хизмати ва Ҳарбий аксилразведка хизмати раҳбарлари ишдан бўшатилган.
🔻 Россиянинг Самара шаҳрида 30 ёшли аёл катта миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. У 24 миллион рубллик офис қоғозини ўғирлаган ва квартира, хорижий машина сотиб олган. Иқтисодий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган офис ходими 2020 йилнинг майидан 2021 йилнинг октябригача 112 минг пакет қоғоз ўғирлаган.
🔻 Бишкекнинг Тинистанова кўчасида Туркия элчихонаси яқинида автомобиль портлаган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ
🔻 АҚШ миллиардери Илон Маск Техаснинг Остин шаҳрида университет очишни режалаштирмоқда.
🔻 Германия Европа Иттифоқига пул сарфламоқчи эмас. Мамлакат Украинага 50 млрд. евро миқдоридаги ёрдам пакетидаги ўз улушини тўлашдан ташқари, яқин йилларда ЕИга ўз ҳиссасини кўпайтиришни истамаслигини маълум қилган.
🔻 Финляндия Россия билан чегарада иккита ўтиш жойини очди. Ҳукумат қарорига кўра, пайшанба куни Россия билан чегарадаги саккизта йўловчи ўтиш жойидан иккитаси очилган. Ноябрь ойида Финляндия ҳукумати учинчи давлатлардан мигрантларнинг оммавий кириб келишини айтиб, Россия билан чегарадаги йўловчи ўтиш жойларини ёпишга қарор қилган эди.