Дунёдаги энг думалоқ кўл
Географлар бу кўлни Кингслей, авиаторлар эса Кумуш рангли доллар кўли деб аташади. Агар сиз расмларга қарасангиз, бу жуда мантиқий.
Дунёда ўнлаб думалоқ кўллар бор. Қоида тариқасида, улар сўнган вулқонларнинг тешикларида ёки қадимги метеоритларнинг кратерларида ҳосил бўлади. Бироқ Кингслей шунчаки думалоқ кўл эмас, у геометрия нуқтаи назаридан деярли идеал тарзда юм-юмалоқ ва бу ҳақиқатни компаслар ҳам тасдиқлайди.
Кенглиги тахминан 5 километр, чуқурлиги 30 метргача келадиган Флорида штатидаги Клэй округида жойлашган кўлнинг бундай идеал шаклга эгалигини ҳатто балиқ овлаш учун келадиган маҳаллий аҳоли ҳам тасаввур қила олмайди, чунки унинг ажойиб қиёфаси фақат парвоз баландлигидан кўринади. Бундан ташқари, у Флорида штатидаги энг баланд жойлашган кўлдир.
Кўлнинг келиб чиқиши ҳақида доимий равишда муҳокамалар қилиниб келинади. Энг машҳур тахмин шундаки, сув эрувчан жинслардан тузилган ерлар чуқурлигида думалоқ кўл ҳосил қилган. Яъни, унга метеоритнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳамма гап чуқур воронка-ғор ҳосил бўлган тупроқлар бирикмасида.