Дунёдаги энг қадимги китоб дўкони қаерда жойлашган?

Энг қадимги “Bertrand” китоб дўкони франциялик Педро Фор томонидан 1732 йилда тадбиркор Педро Бертран ҳамкорлигида асос солинган.

Зилзиладан вайрон бўлгунга қадар, дастлаб дўкон 1755 йилгача Португалиянинг Лиссабон шаҳри Шиадо туманида жойлашган.

Ўшанда китоб дўкони “N.S. das Nesessidades” черкови ҳудудига кўчиришга қарор қилинди, 18 йилдан кейин у ҳозирги кунгача ишлаб келаётган асл жойига қайтди.

Ўзининг қарийб уч юз йиллик фаолияти давомида дўкон нафақат зилзилага тўқнашди, балки фуқаролар уруши, тўққизта қирол ҳукмронлиги, қирол ўлдирилиши ва республиканинг 16 нафар президентини ҳам "кўрди".

Бундан ташқари, у олти марта давлат тўнтариши, иккита жаҳон уруши ва Европанинг бирлашишига ҳам "дуч келди".

Йиллар давомида “Bertrand” китоб дўконлари тармоғи сезиларли даражада кенгайди ва бугунги кунда адабиёт ва китобларни оммалаштиришга катта эътибор қаратадиган Португалиядаги энг йирик китоб сотувчиларидан бири ҳисобланадиган тармоқнинг 50 дан ортиқ дўкони бор.

Мунтазам равишда португал адабиёти бўйича адабий ўқишлар, суҳбатлар, маҳорат дарслари ва курслар ўтказилиб келинадиган китоб дўкони 2016 йилда “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилди.