Дунёнинг турли бурчакларида топилган ғалати ҳайкалтарошлик асарлари
Инсон томонидан яратилган ёдгорликлар нафақат улуғвор ва гўзал, уларнинг баъзилари ғалати ва ҳатто қўрқинчли ҳамдир. Кўпинча баъзи муаллифлар ўз асарлари орқали бизни абадий ва ҳаётий нарсалар ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган чуқур маъноларни қўядиган бўлса, бошқалари ўз ғояларини тушунтирмасликни афзал кўради. Одамларга ўзлари кўриб, ҳар ким ўзича талқин қилишини таклиф қилади.
Кейптаундаги ғалати ҳайкал, Жанубий Африка
Дўстингиз ёқангизда қандайдир ҳашарот борлигини айтганда...
Яна ким билсин, балки у “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ” деб айтаётган бўлиши ҳам мумкин.
Лондон кўчаларининг бирида жойлашган ғайриоддий ҳайкаллардан бири
Ванкувердаги қўрқинчли ҳайкал
Хитойлик ҳайкалтарош томонидан яратилган санъат асари “Ёшликдаги такаббурлик” деб номланади. Чамаси муаллиф ўз ижоди орқали одамларга хафагарчиликларни унутиб, ички маҳзунликни ташқарига чиқариб юборишга ундаяпти.
Австралияда эса ҳаммаси бошқача
Стенфорд университети ҳудудида юнон-рим қум қуртининг ҳайкали бор
Чехия Республикасидаги ҳайкал: Тушунарсиз тилдаги “бир нима”
“Бир фикр юки”, Калифорния
Миландаги вертикал буқа
Вацлав майдонидаги ғалати ит, Прага
Айниқса, кечқурун бундай махлуқотга дуч келиш жуда қўрқинчли бўлса керак.
Гигант маккажўхори қаламчаси ҳайкали, Чидл, Англия
Ғалати кўриниши билан бирга, бу ҳайкал иштаҳани очиб юборади.
Улкан одам ердан судралиб чиқмоқда, Будапешт, Венгрия
Ҳассенфилд касалхонаси ташқарисидаги улкан Далматин, Нью-Йорк
Ушбу ажойиб ҳайкалнинг баландлиги деярли 12 метрни ташкил қилади. Итнинг бурнида капалак қўнгандек, мотори йўқ ҳақиқий “Prius” автомобили ўрнатиб қўйилган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.