“Душанба” куни тўғрисида қизиқарли фактлар

Балки эшитгандирсиз, душанба Ой билан боғлиқ бўлиб, "Dies Lunae" – лотинчадан том маънода Ой куни деб таржима қилинади.

YouTube душанба куни пайдо бўлган

YouTube заявил, что ограничение доступа к фильмам не является цензурой -  РИА Новости, 23.04.2021

Унинг туғилган куни - 2005 йил 14 февраль. Ўша (душанба) куни YouTube домени ҳаётга кириб келди ва кўплаб одамлар ҳаётининг бир қисмига айланди.

Душанба – янги машина сотиб олиш учун яхши кун
Тадқиқотлар баъзи одамлар дам олиш кунлари автомобиль сотувчилари учун энг гавжум кунлари бўлишини ҳисобга олиб, машина сотиб олишдан ўзини олиб қочишини кўрсатди. Сотувчилар уларга кўпроқ вақт ажрата олиши ҳисобга олинганда, одамлар автомобилларни душанба кунлари сотиб олишар экан.

Биз унчалик ғамгин эмасмиз
Journal of Positive Psychology журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, душанба куни биз ўзимизни кўпроқ қайғулироқ, норозироқ ва ҳатто бахтсизроқ деб ҳисоблар эканмиз.
Аслида ундай эмас, тадқиқот бу кундаги кайфият ҳам ҳафтанинг бошқа кунлардагидан кўра ёмон бўлмаслигини кўрсатди.

Душанба - онлайн харидлар куни
Кўпчилик онлайн харидларни айнан душанба куни амалга оширади.

Вазнимиз бошқа кунларга қараганда оғир
Корнелл университетининг тортиш цикли тадқиқотларига кўра, душанба куни вазнимиз бошқа кунларга қараганда оғирроқ бўлади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки биз шанба, яхшанба кунлари мазали таомларни истеъмол қиламиз, кам ҳаракатланамиз ва кўпроқ дам оламиз. Баъзилар ҳатто душанба кунини соғлом турмуш тарзига қайтиш имконияти деб билади.

Юрак хуружи куни
“Юрак хуружи куни” ҳам душанба кунига тўғри келади, бу вақтда юрак касалликлари сони сезиларли даражада ошади (ўртача 20 фоиз). Бунинг олдини олиш учун ҳафтанинг бошланиши ҳақида камроқ ташвишланинг.

Душанба унумли кун
Тадқиқотлар ўртача душанба ва сешанба кунлари ҳафтанинг энг самарали кунлари эканлигини кўрсатди.

Ваъдалар куни
Энг кўп ваъдани одамлар ўзларига душанба куни беришади. Ҳозиргача одамлар душанба кунига қараганда, ҳафтанинг бошқа кунларида ўз олдига ҳар хил мақсадлар қўйишга, ўзини рағбатлантиришга ва янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилган эмас.

Янги режалар
Тадқиқотлар севимли телекўрсатувингиз ёки яхши кўрадиган фильмингизни томоша қилиш, онлайн харид қилиш ёки кейинги таътилингизни режалаштириш душанбаларингизни сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини кўрсатди.
Демак, агар иш жойингизда зериксангиз, кўнгилсизликлардан қутулмоқчи бўлсангиз, душанба куни онлайн харид қилинг ва келгуси таътилингиз режасини тузинг.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.