ДХХ Жомбойда ноқонуний валюта сотаётган шахсни қўлга олди
- 13.01.2022 16:39
- 244
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда валюта ноқонуний савдосига қарши курашиш йўналишида 11 январь куни тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда, Жомбой туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган тадбиркор, махаллий фуқарога ҳар бир АҚШ долларини 10 900 сўмдан ҳисоблаб, жами 5.600 АҚШ долларини 54 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда “ноқонуний” тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа