Экологик партия: Ишончли вакил Самарқанд тумани сайловчилари билан учрашди
Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг ишончли вакили Шавкат Ҳасанов Самарқанд тумани сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда А.Ҳамзаевнинг "Яшил тараққиёт учун!" шиори остидаги сайловолди дастурининг бш мақсади - мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, "Яшил" иқтисодиётга ўтишни жадалллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳалқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш тарзини яратиш ҳамда фаровон жамиятни барпо этишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, дастурнинг асосий йўналишларидан бири, мамлакатнинг "яшил" иқтисодиётга ўтишини жадаллаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклифларнинг моҳияти сайловчиларга етказилди.