ХДП: Ишончли вакил Каттақўрғон шаҳрида сайловчилар билан учрашди

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Каттақўрғон шаҳрида сайловчилар учрашув ўтказди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берди.

Жумладан, дастурдаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ташаббусининг нечоғли аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши орқали кўплаб одамларнинг оғири енгил бўлишини қайд этди.

Учрашувда ишончли вакил фаолларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.