Экологик партия: Ишончли вакил Булунғурда сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод А.Ҳамзаевнинг ишончли вакили Шавкат Ҳасанов Булунғурда сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда ишончли вакил сайловчиларни президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий масалаларга оид ташаббуслари билан таништирди.

Хусусан, фуқароларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш,тизимда тиббий суғуртани жорий қилиш каби ташаббуслар юзасидан батафсил маълумотлар ва тушунтиришлар берди.

Сайловолди дастури бўйича сайловчиларнинг берган саволларига ишончли вакил томонидан аниқ ва батафсил жавоблар берилди.