Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган булунғурлик тадбиркор озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Айни пайтда унга нисбатан ўғирлик билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, “B.B.G.” МЧЖ мансабдорлари жамиятга қарашли ғишт заводидаги ускуналарни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, 1 миллиард 3 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.

1 миллион 145 минг кВт.соат электр ўғирланиши юзасидан жамият мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.