Электрни-ку удда қилишмаяпти, симёғочларга эътибор қилса бўлмайдими?
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Феруз Насруллаев томонидан Булунғур туманидаги Килдон, Кичик Килдон ҳамда Сариқпичоқ маҳаллаларида учрашувлар ташкил қилинди.
Учрашувда аҳоли электр таъминотини яхшилаш, симёғочларни алмаштириш масаласи йилларки ҳал этилмаётганидан норози бўлишди. Масала юзасидан депутат жойига бориб ўрганганда сайловчиларнинг мурожаатлари асосида депутат 2021 йил 19 октябрь куни 439/13-сонли депутатик сўрови юборгани аён бўлди.
Аниқланишича, сўровга жавоб бўлмагач, 2022 йилда айни шу масалада такрорий сўров чиқарилган. Афсуски, бу гал ҳам электр таъминоти мутасаддилари масалага панжа орасидан қараб, халқ вакилининг сўровини жавобсиз қолдирган.
Шу ўринда савол туғилади: тўғри, вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбарияти алмашяпти. Лекин, соҳада дастурларни тайёрлашга масъул бўлганлар наҳотки, шунча вақтдан буён зўрға турган симёғочларни кўрмаяпти?
Бу хўжасизлик эртага бирор фалокатга сабаб бўлмаслигига ким кафолат беради?