Электропоезд 22 ёшли қизни уриб юборди
24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 километри 6-пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбаҳор маҳалласида яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган.
Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.