Эълон! Тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан М-39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” автомобиль йўлининг 1039-километрида, яъни, Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” мунтазам ЙПХ маскани ҳамда “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” автомобиль йўлининг 1120-километрида, яъни, Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” мунтазам ЙПХ маскани ҳудудида бўш турган ер майдонларга ҳайдовчи, йўловчи ва туристларга сервис хизмати кўрсатиш объектларини қуриб, ундан унумли фойдаланиш белгиланган.
“Юқори нуқта” ҳамда “Омонқўтон” мунтазам ЙПХ масканлари ҳудудидан меҳмонхона, минимаркет, пайнет, дорихона, номозхона, замонавий душ, ҳожатхона, авто мойка, авто суғурта, авто сервис, вулканизация ва шу каби турли хизмат кўрсатувчи объектларни қуриш кўрсатиб ўтилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ масканларида намунавий лойиҳа ва таклифлар асосида турли маиший ва сервис хизмати кўрсатувчи объектларни қуриш ва фойдаланишда тадбиркорларни ҳамкорликда ишлашга таклиф этади.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +99898-140-17-27, +99866-221-82-08.