Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди ОАВ фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз кам ҳолда тўлайди

«Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра:

👉 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

— оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно;

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади;

👉 “Олтин қалам” миллий мукофоти соврин жамғармаси қуйидагича кўпайтирилади:

бош миллий мукофот учун – автомобиль;

биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (60 млн сўм);

иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари (52 млн 500 минг сўм);

учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари (45 млн сўм);

12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.