Эндиликда Самарқандда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари очиқ танлов билан ишга қабул қилинади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги 70 та соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари масъуллари учун маъмурий-бошқарув ходимлари, шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари вакант лавозимларини меритократия асосида очиқ танлов билан тўлдиришнинг янгича тизими бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида вакант лавозимларни очиқ танлов билан тўлдиришнинг ҳуқуқий асослари, танлов жараёнларини амалга оширишнинг янгича тизими ҳамда hrm.argos.uz платформаси имкониятлари ҳақида маълумот берилди ва амалий мисоллар орқали тушунтирилди.
Эндиликда вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ ягона электрон платформада шакллантирилиш ва юритилиши маълум қилинди.