Энг бўйдор, энг митти, энг семиз, энг кекса, шохдор одам: Дунёдаги ноёб кишилар

Султон Кўсен – энг узун одам

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

«Гиннеснинг рекордлар китоби”га кўра, айни дамда дунёдаги бўйи энг узун одам 39 ёшли фермер Султон Кўсен ҳисобланади. У Туркиянинг Мардин шаҳрида яшайди. Бунга ишониш қийин, лекин унинг бўйи 251 сантиметрдан иборат. Султон баъзида бўйи унга ноқулайлик туғдиришини айтади. 2014 йилда Кўсен сайёрадаги энг кичик одам, бўйи 54,7 сантиметр бўлган непаллик Чандра Данги билан учрашган. Афсуски, Данги 2015 йилда вафот этди.

Жунри Балауинг

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

Филиппинлик Жунри Балауинг эса расмий равишда 2011 йилда “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган. 2015 йилда у сайёрадаги энг паст бўйли киши деб эълон қилинган. Жунри Балауинг Филиппиннинг олис Синданган шаҳрида яшайди. 2019 йилнинг 12 июнида бўйи атиги 59,93 сантиметр бўлган йигит 26 ёшга тўлди.

Ҳолид ибн Мухсин Шаари

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

Саудия Арабистонида яшовчи йигит ўсмирлик даврида 610 килограмм вазнга эга эди. Соғлиқ учун фойдали жиҳатлари жуда шубҳали бўлса-да, бу ютуқ “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган. 2013 йилда Саудия Арабистони қироли Ҳолиднинг даволаниши учун пул тўлаб, йигитни касалхонага ётқизишни буюрди. Семиз йигит клиникага ҳарбий самолётда олиб кетилди. Шифокорлар ва Ҳолиднинг саъй-ҳаракатлари билан у 320 килограммга озишга муваффақ бўлди. 2016 йилга келиб дунёдаги энг оғир одам юра олиш қобилиятига эга бўлди.

Люсиль Рандон

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

1904 йил 11 февралда туғилган франциялик монах аёл 2022 йил 19 апрелда (1903 йил 2 январда туғилган япониялик Кейн Танака вафотидан сўнг) 118 йил, 250 кун яшаган киши сифатида дунёдаги энг кекса киши сифатида рўйхатдан ўтди. Ҳозиргача у рекордлар китобида қайд этилган тўртинчи энг кекса одам ҳисобланади.

Ю Чжэн Хуан

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

2002 йилда машҳур китоб хитойлик Ю Чжэн Хуанни дунёдаги энг сермўй одам деб тан олди. Гормонал номутаносиблик туфайли эркак танасининг 96 фоизини жун қоплаган. Шу сабабли у болалигида маймун-одам лақабини олган. 32 ёшли йигит Хитойнинг Лиао провинциясидаги камбағал деҳқон оиласида туғилган. Икки ёшидан бошлаб унда одамда жуда кам учрайдиган касаллик ривожлана бошланган ва шу кунгача бирорта шифокор унинг бу дардига малҳам топа олмаган.

Чжан Руйфанг

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

2010 йилда Чжан Руйфанг исмли 101 ёшли хитойлик момо бутун дунё бўйлаб нашр сарлавҳаларини эгаллади: у дўстлари, оиласи ва бутун дунёни ҳайратда қолдириб пешонасида шох (!) ўсиб чиққанлиги билан машҳур бўлди.

Мехмет Ўзюрак

Шанс встретить таких людей крайне мал.Шанс встретить таких людей крайне мал.

Ҳеч ким ўз бурни ҳақида туркиялик Мехмет Ўзюракда бўлгани каби унчалик кўп шарҳ олмаган. У бурнини бошқалар ҳаётига тиқиши билан эмас... шунчаки дунёдаги энг катта бурун эгаси сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киришга муваффақ бўлди. Ўлчов вақтида машҳур буруннинг узунлиги 8,8 сантиметр экани аниқланди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.