Энг кўп қоидабузар АЁҚШлар Самарқандда аниқланган

Мазкур тадбиркорлик субъектларига аниқланган камчиликларни бартараф этгунга қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли автобензин харид қилишга чекловлар ўрнатилиб, назоратга олинган.

@minenergy_uz нинг хабар беришича,
ўрганишлар давомида республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектларига тегишли хусусий АЁҚШларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқланган.

Жумладан, Самарқанд вилоятида 26 та, Фарғонада 22 та, Қашқадарёда 19 та, Бухоро вилоятида 8 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Тошкент вилоятида 5 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Хоразмда 4 та, Наманганда 4 та, Андижонда 4 та, Жиззах вилоятида 4 та, Сурхондарёда 1 тани ташкил қилади.

Йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.