Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энг кўп сут Самарқанд вилоятида етиштирилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 958,2 минг тонна сут етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп.
Хўжалик тоифалари орасида сут етиштиришнинг энг катта ҳажми 7 537,6 минг тонна ёки умумий сут етиштириш ҳажмидан 94,7 фоизи деҳқон хўжаликларида қайд этилди.
Сут етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори ва энг кам улушга эга бўлган ҳудудлар:
- энг юқори - Самарқанд вилояти – 12,3 %
- энг кам - Қорақалпоғистон Республикаси – 2,9 %