“Энг улуғ, энг азиз” вилоят танловида иштирок этинг!

Азиз ижодкорлар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими, вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда вилоят телерадиоканали Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишлаб “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг вилоят босқичини эълон қилади.

Танловга Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар, мақола ва материаллар қабул қилинади.

Танловга қабул қилинган материалларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, шунингдек, Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилидавлат дастурларининг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилади.

“Энг улуғ, энг азиз” вилоят танлови ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича мукофотланади:

– вилоятдаги ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, журналистларнинг публицистик нашрлари;

– босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари;

– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари;

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

– тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари;

– санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари.

Ҳар бир номинация бўйича учтадан ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

– муаллиф тўғрисида маълумотнома (объективка);

– муаллифнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

– номзоднинг манзили ва боғланиш телефон рақамлари.

Танловга 2024 йилнинг 1 августидан 202йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлари, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ишлари ва фотоасарлар, куй-қўшиқлар қоғоз кўринишда ҳамда электрон шаклда 2025 йилнинг 16 августигача бўлган муддатда қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига бағишланган тадбирлар доирасида аниқланади ҳамда қимматбаҳо совға ва диплом билан мукофотланади.

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган намуналар ижодий уюшмалардан, ОАВ жамоаларидан, соҳалар бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларидан, шунингдек, мустақил ижодкорлардан электрон ҳамда босма шаклда Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят Матбуот уйида қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз ҳамда ижодий ишларингизни йўналишлар бўйича тақдим этишингиз мумкин.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими (93) 992 10 64;

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими - (66) 233 91 69;

Самарқанд вилояти телерадиоканали (66) 233 96 01;

Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими (91) 553 83 97;

Вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси (93) 996 96 16;

Вилоят маданият бошқармаси (91) 549 50 51.

Ташкилий қўмита.