Ер ажратилганлиги тўғрисидаги қарорлар электрон кўринишга келтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
Мазкур қарор бўйича вилоятимизда бажариладиган вазифалар ижроси мутахассислар томонидан муҳокама этилди.
Қарорга кўра, маҳаллий ҳокимликлар томонидан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун расман кучга кирган вақтдан (1993 йил 18 сентябрдан) 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорлар 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - «E-qaror» электрон тизимини 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширади.