"Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!"

Марказий округ қўшинларида ўташ учун Самарқанд гарнизонига келган муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қабул қилди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят ҳудудий бўлинмаси раиси З.Саидова, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, фахрийлар, давлат ва жамоатчилик вакиллари ҳамда аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.
Ҳар бир аскарга Президент совғаси — Ўзбекистон тарихи ва Темур тузуклари китоблари берилди.
Аскарларнинг орасида қисқа фурсат ичида жисмонан ва маънавий тайёргарлиги юқори бўлган ва барчага намуна бўлиб келган аскарларнинг ота-оналарига Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаккурномаси топширилди.
Ҳарбий оркестр жамоалари, хушовоз хонандаларнинг концерт дастури, вилоят драма театри ижодкорларининг саҳна кўринишлари, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги ва фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият улашди.