Ердаги энг машҳур ва кенг тарқалган фамилиялар

Фақат Исландия халқидан ташқари, Ер юзидаги ҳар бир одамнинг ўз фамилияси бор.Исландияликлар фамилия ўрнига шунчаки отасининг исмини ишлатибгина қўйишади, холос.

ADME дунёдаги энг кенг тарқалган фамилияларни ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, биз турли мамлакатлар аҳолисининг “мода”да бўлганисмларини ҳам таҳлил қилишга қарор қилдик.

АҚШ

Смит  - Америка Қўшма Штатлардаги энг кенг тарқалган фамилия бўлиб, 2 миллиондан ортиқ америкалик ушбу фамилия ташувчиларидир.Нафақат Қўшма Штатларда, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия каби бошқа инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар том маънода Смитлар билан тўлиб кетган. Пешқадамлардан кейин, улардан бироз камсонли Жонсонлар туради.

Жеймс ва Эмма  сўнгги 100 йил давомидаАмерикада энг машҳур исмлар бўлиб келмоқда.

Россия

Россияда қайси фамилия кўпроқ учрайди деб ўйлайсиз? Кўпчилик бу саволга иккиланмасдан«Иванов» деб жавоб берган бўлади. Аслида эса бугунги кунда Россияда Смирновлар сони жудакўп. Ивановлар эса машҳурлик бўйича иккинчи ўринда туради.

Исмларга келадиган бўлсак, Россияда кейинги йилларда кўпчилик эркакларнинг исми Александр,қизлар орасида энг кенг тарқалган исм Анастасиябўлиб қолмоқда.

Хитой

100 миллион одам хитойликларнинг дунёдаги энг кенг тарқалган Ли фамилияси ташувчиси ҳисобланади. Ҳатто Канадада ҳам Ли фамилияли одамлар бошқаларга қараганда кўпроқ. Хитойнинг ўзида эса катта фарқ билан (93 миллион киши)Вонг фамилияси етакчилик қилади. Кўринишидан, хитойликлар хилма-хилликни яхши кўрмайди, негаки у ерда фамилияларнинг 100 дан сал зиёдвариантлари бор, холос.

Йигитлар, ўғил болалар, эркаклар кўпинча Вэй исмини олишади, Фанг аёллар орасидани энг машҳурлар исмлардан бири.

Германия

Германия жуда кўп Мюллерлар ёки Шмитдлар билан мақтаниши мумкин.

Қонунчилик ота-оналарни исм танлашда чекламайди ва католик анъаналарига кўра немисларўта мураккаб исмларни жуда яхши кўради. Шундай бўлсада, энг машҳурлари жуда оддий - Бен ва Эмма.

Япония

Узоқ ва жумбоқли Японияда кўпчилик Сузуки фамилиясига эга. Ундан кейингиси бироз камроқ тарқалган - Сато. Маълум бўлишича, японлар романтик кишилар экан: энг машҳур фамилияларнинг таржима қилинган номларига қаранг-а: «Кичик ўрмон», «глициния», «гуруч майдони». Ҳа, улар шеърий фамилиялар бўйичаетакчи...

Исмларга келсак, ҳозирда Японияда Минато ва Сакура исмлари “сўнгги русум”да.

Бразилия

Бразилиянинг одатий фуқароси ҳужжатларидаСильва ёки Сантос фамилияси ёзилади. Кўпгина исмлар ва фамилиялар португалча илдизларга эга ва бу ажабланарли эмас, чунки Бразилияни деярли 300 йил давомида Португалия бошқарган. «Сильва»сўзи тропик ўрмон деган маънони англатади.

Ота-оналар кўпинча болаларига Мигель ва Алисия деб ном қўйишади. Шунингдек, бразилияликлар қўшма исмларни яхши кўрадилар. Рейтингда шарафли ўринни эгаллайдиган Мария Эдуарда ва Жоао Мигель каби исмлар шулар жумласидандир.

Ҳиндистон

«Бизда барчаси жуда мушкул», дейди Ҳиндистонликлар ўз фамилиялари ҳақида. Дарҳақиқат, жамиятнинг табақалашган тизими ва халқчилик тадқиқот қилишга қарор қилганларни чалкаштириб қўйди.

Масалан, Кумар Ҳиндистондаги энг машҳур фамилия бўлишдан йироқ, Деви ва Сингх катта фарқ билан олдинга силжиди. Ҳиндлар жуда диндор, шу билан бирга улар ўта қаҳрамон ва улуғвор халқдир. Бу ҳақда уларнинг фамилияларигапиради: Масалан, Сингх - шер (ҳайвонлар шоҳи), Хон — қиролни англатса, Деви — маъбуда Деви шарафига аталган исмдир.

Эндиликда қизларга кўпинча Адиа, ўғил болаларга эса Арав деган исмларни беришаяпти.

Италия

Италияликлар орасида Росси ёки Руссо фамилияси кўп учрайди. Бу кулгили, чунки бу фамилиялар «малла соч» лақабидан келиб чиққан ва вақт ўтиши билан улар жуда машҳур бўлиб кетган.

Италияда одатда анъанавий исмларнинг аксарияти авлиёлар шарафига бағишланади. Франческо ва София исмлари энг кенг тарқалган бўлганлиги ҳамажабланарли эмас.

Вьетнам

Нгуен Вьетнамдаги энг машҳур фамилия бўлиб, мамлакат аҳолисининг камида 40 фоизи фамилиядошлар ҳисобланади. Бу эса синфдаги ўқувчилар ёки офисдаги ходимларнинг аксарияти Нгуен бўлган қизиқарли вазиятларга олиб келади.

Вьетнамдаги исмларга келадиган бўлсак, улар, қоида тариқасида, 3 қисмдан иборат ва аксинчафамилиядан олдин ёзилади. Энг кўп учрайдигани Хо ва Дук.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.