Ерга астероид яқинлашмоқда
2018 VP1 астероидининг Ерга яқин келиши 2 ноябрга, яъни АҚШда ўтадиган президент сайлови арафасига тўғри келмоқда, деб хабар қилади НАСА бўлимларидан бирининг сайтида.
Хабарда таъкидланишича, ушбу само жисми шу куни Ердан 384 минг километр масофада учиб ўтади.
НАСАнинг аниқлик киритишича, астероиднинг сайёрамиз атмосферасига кириш эҳтимоли 240 га бир ёки 0,41 фоиз дейилмоқда.
Астероид 2018 йил 3 ноябрда кашф қилинган. У «Аполлонлар» гуруҳига мансуб бўлиб, бундай астероидлар йўналиши Ер орбитаси билан кесишади.