Эркин Воҳидов қалам ҳақига “Волга” машинаси олган экан

Марғилон шаҳрида яқинда бунёд этилган Ижодкорлар боғида ташкил этилган Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов музейида 400 га яқин экспонатлар бор. Жумладан, шоирнинг болалиги, ёшлиги акс этган тарихий суратлар, ҳаёти давомида фойдаланилган буюмлар, водий ижодий муҳитига оид маълумотлар ва асарлар ўрин олган.

Шунингдек, музейда шоирнинг доимий ҳамроҳи бўлган шахмат тахтаси мавжуд.

Эътиборлиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг "Муҳаббатнома" асари қалам ҳақига олинган «Волга» машинаси ҳам айни пайтда музейга қўйилган.