Эронлик тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори қамоқхонада қолмоқда, у очлик эълон қилди

2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий душанба куни ўзи сақланаётган Эрон қамоқхонасида очлик эълон қилган.

Наргиз Ислом Республикасининг касал маҳбусларга тиббий ёрдам кўрсатишни кечиктириш ва рад этиш сиёсатига, шунингдек, мажбурий ҳижобда юришга қарши норозилик билдирмоқда.

Бир неча ой давомида ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати уни юрак ва ўпка касалликларини даволашга ихтисослашган шифохонага ўтказишни сўраган, бироқ рад жавоби берилган.

Наргиз Муҳаммадий Маҳса Амини ўлдирилиши ортидан ҳукуматга қарши бир қанча намойишларни бошқарган. У бир неча бор ҳибсга олинган ва ҳозир қамоқда.