Эртадан ҳашар бошланади, эзгу ишдан четда қолманг!

Эртага, 16 мартдан бошлаб, 17-18 март кунлари ҳам юртимизда "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси вилоятимиз аҳлини айни хайрли тадбирда фаол иштирок этишга чақирди.

Маълумотга кўра, тадбирга барча маҳаллалардан ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлар, бой ҳаётий тажрибага эга нуроний ҳамда ижтимоий фаол фуқаролар жалб этилади.

Ҳашар доирасида “Маҳалламга 10 туп дарахт – менинг туҳфам” шиори остида кўчат экиш акцияси ўтказилади.

Барча самарқандлик ва вилоятимиз меҳмонларини ҳашарга чорлаб қоламиз.