Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бепул турар жой билан таъминланади

Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан берилади.

Ҳокимликлар бўш тураржой бўлмаганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойни сотиб олиш учун бюджет маблағлари беради.

Бунда турар жойи бўлмаган ва тураржойга муҳтож сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар тураржой олиш ҳуқуқига эга.