ЕТТБ 2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, иқтисодиёти 2023 йилда ўртача 5,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.
Марказий Осиё минтақаси 2024 йилда 5,4 фоиз атрофида ўсишда давом этиши кутилмоқда. ЕТТБ пресс-релизида қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсишга эришган, бу ташқи ва ички талаб шароитларининг сезиларли яхшиланганини, жумладан, пул ўтказмалари икки баравардан зиёд ошганини кўрсатади.
Иқтисодиёт 2023-2024 йилларда хорижий инвестициялар, компаниялар ва жисмоний шахсларнинг кириб келиши, яхши бошқариладиган хусусийлаштириш ва ишбилармонлик муҳити ислоҳотлари натижасида 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.