Euronews мухбири: Афғонистон зарур ёрдамни ололмаса, иқтисодиёт бутунлай қулайди
Толибонлар тузадиган Афғонистон ҳукумати олдида катта вазифалар турибди. Биринчидан, мамлакат иқтисодиёти вайрон бўлди. Агар гуруҳ яқин келажакда зарур ёрдамни ололмаса, иқтисодиёт бутунлай қулайди", дея хабар бермоқда Euronews мухбири Анелиз Боржес. "Бунга йўл қўймаслик учун «Толибон» халқаро миқёсда эътироф этилиши ёки ҳеч бўлмаганда давлат пул, дори-дармон ва озиқ-овқат билан қўллаб-қувватланиши керак. Бундай ёрдамни фақат ҳаво йўли орқали етказиш мумкин. «Толибон» бир неча кун ичида Қобулдаги халқаро аэропортни очишга ваъда бермоқда.
Мамлакат ва халқ учун кўп нарса ҳал қилувчи поғонага етди. Асосан афғонлар кундалик ишлари билан шуғулланишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин одамлар келажакдан хавотирда. Улар ўтмишни эслашини, гуруҳга ишониш қийинлиги ва «Толибон» бошқаруви даврида фақат яхшиликка умид қилишларини айтишди".
Айни пайта Афғонистон халқи «Толибон»нинг янги ҳукумат тузишини кутмоқда. «Толибон» радикал ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, буни имкон қадар тезроқ қилиш режалаштирилган. Лекин Мужоҳид аллақачон янги кабинетда аёллар бўлмаслигини айтган. Бир қатор ахборот агентликларининг хабар беришича, «Толибон» ҳукумат таркиби ҳақидаги қарорни бугун, 3 сентябрда эълон қилади.