Европа черковлари нега ўт ичида қоляпти?
Яқинда полиция 39 ёшли руандалик муҳожирни ҳибсга олди. У Франциянинг Нанти шаҳридаги авлиё Пётр ва Павел ибодатхоналарида ишларди. Волонтёр черковга ўт қўйганини тан олди.
Нантидаги фожиа бутун Европа учун долзарб бўлган муаммога эътиборни жалб этди. Фақатгина кейинги 15 йилда Францияда 30 та ибодатхонанинг кули кўкка соврилди. Бошқа мамлакатларда бу рақам юзга етади.
Насронийлар ибодатхоналарига нима бўляпти, нега бутун Европа бўйлаб улар бирин-кетин ёниб кетяпти?
Статистик маълумотларга кўра, фақатгина Францияда 2018 йил январдан 2019 йил апрелгача ибодатхоналарда (жумладан, Париждаги Биби Марям соборида) йигирмага яқин йирик ёнғинлар рўй берди. Сабаби шундаки, Европада йилдан-йилга динга эътиқодчилар сони камайиб бормоқда. Буюк Британия ҳозирда атиги 40 %, Францияда 34 %, Швецияда 23 % аҳоли ўзини динга эътиқод қўйган, деб ҳисоблайди. Черковлар эса керагидан ортиқ бўш - ҳувиллаб ётибди.
Т.МУРОД тайёрлади.